20 Март 2021 йил 18

Kun.uz мухбирининг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

“Журналистик суриштирув доирасида ташкилотга борган Kun.uz мухбири таҳдидга учради” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Kun.uz нашрининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири 19 март куни ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида жойлашган «Панорама болалар уйи» МЧЖга фуқароларнинг мурожаатлари асосида журналистик суриштирув ўтказиш учун борган вақтида, шу МЧЖда ишловчи фуқаролар уни турли сўзлар билан ҳақорат қилганлигини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ариза юзасидан, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech