29 Июн 2022 йил 368

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари эътироф этилди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари эътироф этилди

Самарқанд вилояти ИИБда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов, вилоятдаги бир гуруҳ ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

Бошқарма бошлиғи барча оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклаб, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қўшаётган ҳиссалари қатори, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида ички ишлар органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятлари алоҳида эътирофга муносиблигини таъкидлади.

“Сизлар халқимизнинг манфаати, келажагини кўзлаб амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёнини ёритишда, муҳтарам Юртбошимизнинг билдирган юксак ишончларига ҳамоҳанг фаолият юритмоқдасиз” – деди, Бошқарма бошлиғи Раҳмат Маматов.

Тадбир сўнгида, бир гуруҳ соҳа вакилларига ташаккурномалар топширилди.

Text to speech