27 Июн 2022 йил 311

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди

Самарқанд вилояти ИИБда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов иштирок этиб, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши ҳамма замонларда ҳам оғир ва масъулиятли бўлганлиги, мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда бу масъулият янада кучайганлигини таъкидлаб ахборот хизмати ходимларининг хизматларини эътироф этди.

Тадбир сўнгида ходимларга Бошқарма бошлиғининг мукофотлари ҳамда ташаккурномалари топширилди.

Text to speech