3 Июн 2021 йил 289

28 ёшли аёлни шаҳвоний мақсадлар учун сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

23 май куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан одам савдосига қарши кураш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқанд шаҳар Спитамен шох кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Н. ва 1988 йилда туғилган К.Б. лар, Нуробод тумани “Улус” маҳалласида яшовчи, 28 ёшли Б.Б. ни, шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун Туркия давлатига юбормоқчи бўлиб, тадбир иштирокчиларидан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, унинг фуқаролик паспортини сотган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech