3 Декабр 2020 йил 550

“3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Оқдарё туманида ҳам ҳайрия тадбирлари ўтказилди

Айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида “3 декабрь  - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бугун Оқдарё туманининг 63-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида бўлиб ўтган тадбир бунга ёрқин мисолдир.
Ушбу таълим тарбия масканида тарбияланувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар, ҳомийлар иштирокида ташкиллаштирилган тадбир барчага ўзгача завқ бағишлади. Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати наъмуналари, саҳна кўринишлари йиғилганларни хушнуд айлади.
Тадбирда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, тарбияланувчиларга ўзининг самимий дил сўзларини изҳор этди ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ўқувчиларга совғалар топширилди.
Тадбирдан сўнг ўқувчиларга байрамона дастурхон тузалди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари тумандаги ногиронлиги бўлган ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Text to speech