18 Август 2020 йил 322

48 млн сўмдан ортиқ дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

48 млн сўмдан ортиқ дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Самарқандда вилояти Божхона бошқармаси томонидан 17 август куни 48 миллион 485 минг сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида «Улуғбек» авто тураргоҳ ҳудудида турган фуқаро М.М. бошқарувидаги «Lacetti» автомашинаси кўздан кечирилган. Автомашина юкхонасидан йўловчи сифатида кетаётган Н.С.га тегишли бўлган полиэтилен пакетларга жойлаштарилган 50 дона «Слидерон», 100 дона «Stanhep» номли дори воситалари, 172 дона кўзойнак, 50 дона «Recyclable» номли ва 51 дона «Face Shield» номли ҳимоя шлеми, 489 дона «Virus shut out» номли ҳамда 31 дона «Virus blocker disinfection card» номли блокатор борлиги аниқланган.

Холислар иштирокида қонунбузардан умумий қиймати 48 миллион 485 минг сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech