14 Апрел 2022 йил 936

5000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Самарқанд ИИБ бошлиғи номига, фуқаро Б. ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил апрель ойининг бошларида икки нафар шахслар билан танишиб қолганлигини, улардан бирига турмуш ўртоғини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритиш учун ҳужжатлар тайёрлаётганлигини айтганида, улар талабаларни бошқа давлатдан Ўзбекистоннинг олий ўқув юритларига кўчириб бериш билан шуғулланишини, турмуш ўртоғини 5.000 АҚШ доллари эвазига Украина давлатининг Университетида 1-босқичда ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, ушбу сохта ҳужжатлар асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 2-босқичдан ўқишга қўйиб беришни ваъда бериб, олдиндан 2.500 АҚШ долларини талаб қилиб келаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 14 апрель Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Х.Б. ариза муаллифидан 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech