9 Июл 2021 йил 510

Чўнтакдаги пичоқ - муаммонинг ўчоғи

Самарқанд вилояти ИИБ яна бир-бор эслатади:

Cовуқ қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган ашёларни бемақсад олиб юриш тақиқланади!

Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар га қуйидагилар киради:

касбий, ишлаб чиқариш ёки спорт фаолиятида ёхуд хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган –

тиғли, кесувчи ашёлар (пичоқлар, бигизлар ва бошқа учи ўткирланган санчиладиган, кесувчи ашёлар);
жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган ашёлар (бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар).
Ушбу қонун билан совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, жамоат жойларида олиб юриш тақиқланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-2-моддасига кўра:

совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз)ҳолда олиб юриш – БҲМнинг 0,5 – 1 баравари миқдорида (111 500 сўмдан 223 минг сўмгача) жаримага сабаб бўлади;

совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан ов қилишда, касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, жамоат жойларида олиб юриш, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, БҲМнинг 1–5 баравари миқдорида (223 минг сўмдан 1 115 000 сўмгача)жаримага сабаб бўлади.

Text to speech