30 Май 2022 йил 415

Ер сотиш билан боғлиқ яна бир ноқонуний ҳолатга чек қўйилди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Х.С. мазкур тумандаги маҳаллий фуқаронинг номига расмийлаштирилган иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ер майдонининг 5 сотихини бошқа бир фуқаронинг номига трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фабрика қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига ундан 100 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулнинг 70 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech