24 Октябр 2020 йил 485

Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Завқиддин Эргашевнинг байрам табриги

25 октябрь - "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни" байрами муносабати билан барча ички ишлар органлари ходимлари, ушбу тизимда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳанинг фидойи фахрийларини самимий муборакбод этаман!

Ўз ҳаётингизни хавф остига қўйиб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзингизнинг профессионал бурчингиз деб билган ҳолда азму-шижоат билан фидокорона меҳнат қилиб келаётганлигингиз алоҳида эътирофга сазовор.

Сизларни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик, тотувлик, оилавий фаровонлик ва келгусидаги фаолиятингизга улкан зафарлар тилайман!

Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!!!

Text to speech