14 Август 2021 йил 518

Гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди

2021 йил 14 август куни Самарқанд тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг “Миронқул” маҳалласида жойлашган Сил касалликлари шифохонасида тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқанд шаҳар “Кўксарой” маҳалласида яшовчи, 1957 йилда туғилган С.В., Т. исмли шахсга марихуанна гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланган.

С.В. билан олиб борилган суриштирувлар давомида, ушбу гиёҳвандлик моддасини юқорида кўрсатилган шифохонада даволанаётган 1981 йилда туғилган Д.И.дан олганлиги аниқланиб, Д.И.нинг ёни кўздан кечирилгандан спорт сумкасидан 0.5 сиғимли банка ичидан марихуанна гиёҳвандлик моддаси борилиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech