25 Январ 2023 йил 431

Ички ишлар органлари тизимда профессионал даражадаги жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарликка эга ходимларни рағбатлантиришнинг самарали механизмлари жорий этилди

Ҳар ўқув йили якуни бўйича энг яхши сафдор, сержант ва офицер ходимларни аниқлаш бўйича “Касбий олимпиада ўйинлари”ни ўтказиш ҳамда совриндор ходимларни моддий рағбатлантириш, “Касб аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш орқали нишонни “Касбий олимпиада ўйинлари” республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ходимларга бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Республика босқичида совриндор бўлган ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга сафдор ва сержант ходимларни ИИВ Академиясига сиртқи таълим шаклига танловларсиз ўқишга қабул қилиш жорий этилади.

Ҳудудий ички ишлар органлари эҳтиёжини инобатга олиб, Ички ишлар вазирлигининг Академик лицейлари битирувчилари учун Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор-қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотасини киритилиши ушбу қарор билан тасдиқланган.

Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.

Text to speech