8 Январ 2023 йил 316

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Самарқанд туманида ўрганишлар олиб борди  

 

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов жорий йилнинг 8 январ куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди. Жумладан, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари билан учрашув ўтказилиб, туман ишчи гуруҳи фаолияти ўрганилди ҳамда тумандаги ижтимоий-сиёсий вазият, аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вазир ўринбосари туман ИИБга келиб шахсий таркиб билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида йўриқнома ўтказиб, Самарқанд тумани ИИБ маъмурий биносини кўздан кечириб, тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман ҳокимлигига ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишиб, ахолини газ, электр ва сув таъминоти борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф эитш юзасидан тегишли корхона ходимларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманнинг “Янгиариқ” маҳалласида жойлашган суюлтирилган газ билан таъминлаш шахобачаси “САМ ЭХПРЕСС ПЕТРОЛ” хусусий корхонасига бориб, аҳолини суюлтирилган газ балонлари билан қай даража таъминланганлигини обдон ўрганилди.

Шу билан бирга туман Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасининг “Шошилинч қабул бўлими” ҳамда жарроҳлик хонасига ҳам ташриф буюриб, шифохонадаги беморлар учун яратилган шароитларни ўрганди.

Ўрганишлар давомида вазир ўринбосари “Хўжа Аҳрори Валий” маҳалласига бориб, арзонлаштирилган ярмаркадаги нарҳ-наволар билан яқиндан танишиб, асоссиз нархларнин оширмаслик ҳамда аниқланган камчилиқлар бўйича туман сектор раҳбарларига алоҳида топшириқларни берди.

Шундан сўнг, “Миронқул” маҳалласига борилиб, маҳалла фуқаролари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар еткачиси, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспекторлари билан аҳолининг муаммолари юзасидан суҳбат ўтказиб, маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech