18 Ноябр 2020 йил 39

ИИВ Самарқанд академик лицейида “Давлат байроғи – менинг ифтихорим” мавзусида иншолар танлови ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейида 18 ноябрь мамлакатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Давлат байроғи – менинг ифтихорим”мавзусида ўқувчи-ёшларни она ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини асраш йўлида астойдил ўқиб-изланишларига ундаш ҳамда ижодий қобилиятларини юксалтириш мақсадида ўқувчилар ўртасида иншолар танлови ўтказилди.

Ўқувчилар давлат байроғининг қабул қилиниши, касб этган аҳамияти, ундаги ранг ва тасвирлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Танловда муносиб иштирок этиб, фаҳрли 1-ўринни 2–курс 207 – гурух ўқувчиси Қўзибоева Шахноза Нуриддин қизи, 2-ўринни 3–курс 306–гурух ўқувчиси Мажидов Акобир Абдуқаҳҳорович, 3-ўринни 2–курс 207–гурух ўқувчиси Ҳамдамова Сабина Ҳикматуллаевналар қўлга киритди.

Ғолибларга Самарқанд вилояти ИИБнинг фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ф.У.Рахматов томонидан тантанали равишда топширилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech