21 Октябр 2020 йил 364

Иштихон туманининг 3-сектори ҳудудидаги навбатдаги МТМ болажонларга бағрини очди.

Объектнинг очилиш тадбирида сектор раҳбари ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти, нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этиб, болажонларга яратилган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишишди.

МТМнинг очилиши натижасида маҳалла ҳудудида яшовчи аҳолининг бандлиги, болаларнинг боғчага қамраб олиши ҳам кенгаяди.

Бугунги кунда туман миқёсида умумий ҳисобда жами 21670 нафар 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиниши қарийб 50 фоизни ташкил этмоқда.

Text to speech