12 Сентябр 2020 йил 374

Яна бир пора олаётган шахс ушланди

Яна бир пора олаётган шахс ушланди

2020 йил 11 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБга, 29 ёшли Д. ариза билан мурожаат қилиб, Х.У. исмли шахс, танишининг фарзандини Тошкент шаҳридаги Ҳарбий спорт кичик академиясига ўқишга киритиш эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тамагирлик йўли билан талаб қилиб келаётганлини билдириб, Х.У.га нисбатан чора кўришини сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2020 йил 11 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Департаментнинг Самарқанд вилояти бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Х.У. ариза муаллифидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech