27 Август 2021 йил 373

Каттақўрғон шаҳрининг 3-сектори ҳудудида яшовчи юртдошларимиз учун байрам арафасида бир қатор объектлар қурилиб фойдаланишга топширилди

Халқимизда байрамлар, Давлатимиз ҳаётидаги муҳим саналар билан боғлиқ қутлуғ айёмлар арафасида янгидан қурилган иншоотларни ишга тушириш анъанага айланган. Бугун шаҳримизда кенг миқёсда нишонланаётган халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 10 яқин ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда. 

Кейинги бир ярим йил ичида Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилган кенг кўламдаги ўзгаришлар, ривожланишларни барча каттақўрғонликлар кўриб, дилдан ҳис қилмоқда, десак, муболаға бўлмайди. Бевосита шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан шаҳримизнинг Давлатимиз раҳбари эътиборига тушгани, Вазирлар Маҳкамасининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида қарорининг чиқарилгани ва бугун ушбу қарор асосида улкан бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишларининг олиб борилаётгани жуда катта муваффақият, албатта.

Ушбу ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ қурилиб фойдаланишга топширилаётган объектлар шаҳримиз аҳлига Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб совға бўлади.

Дастлаб шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакилларидан иборат тадбир иштирокчилари Ингичка шаҳарчасида фойдаланишга топширилаётган 15 умумтаълим мактаби, Ислом Шоир маҳалласининг очилиш тадбирларида иштирок этдилар.

15 - умумтаълим мактаби

15 умумтаълим мактаби 3-секторга қарашли Каттақўрғон шаҳридан 30 км узоқликдаги Ингичка шаҳарчасида жойлашган. Мактаб 910 ўринга мўлжалланган. Инвестиция дастури асосида муассаса тўлиқ капиталь таъмирдан чиқарилди. 

“Нуробод” маҳалласида жойлашган таълим муассасаси жамоаси ҳозиргача 1966 йилда қурилган бинода фаолият юритаётган эди.

Таъмирлаш ишлари давомида ўқув хоналари, спорт зали, кутубхона, ўқитувчилар хоналарида барча шарт-шароитлар яратилди ва замона талабларига мос таълим муассасасига айланди. Бир сўз билан айтганда муассасада ўқитувчилар ва ўқувчилар учун таълим-тарбия жараёнларини талаб даражасида ташкил қилиш учун барча қулайликлар яратилган.

Ислом Шоир маҳалласи

Кейинги йилларда шаҳримиздаги маҳаллаларда ҳам катта ҳажмдаги қурилиш –таъмирлаш ишлари олиб борилди. Эски, талабга жавоб бермайдиган маҳалла биноларида капиталь таъмирлаш ишлари бажарилди. Айрим маҳаллалар учун янги бинолар қурилди.

Байрам муносабати билан фойдаланишга топширилаётган яна бир иншоот 3-секторга қарашли Ингичка шаҳарчасида жойлашган Ислом Шоир маҳалласи ҳам бугун барча қулайликларга эга бўлган масканга айланди. 

Маҳаллада 2721 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шу вақтга қадар маҳалла ходимлари 1975 йилда ҳашар йўли билан қурилган эски бинода фаолият юритар эди. Замон талаблари даражасида барпо этилган, керакли жиҳозлар билан таъминланган маскан маҳалла ходимлари иш фаолиятларини яхшилашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Text to speech