29 Май 2022 йил 377

Каттақўрғонда гиёҳвандлик воситаларини етиштирган шахс қўлга олинди

Вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Каттақўрғон шаҳрида гиёҳвандлик ўсимликларни етиштириб келаётган шахс қўлга олинди.

Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 1967 йилда туғилган Б.М. яшаш хонадонида 150 туп “кўкнори” ва 1 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 270- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech