28 Апрел 2021 йил 588

Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан уйида гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётган фуқаро аниқланди

Фуқаро мурожаатига асосан, 2021 йил 26 апрель куни Каттақўрғон шаҳар Оқ олтин маҳалласида яшовчи П.Б., шаҳар ИИБга олиб келиниб, холислар иштирокида унинг ёни кўздан кечирилганда, чўнтагида 2 дона оқ рангли қоғоз бўлакларига солинган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари, тергов-тезкор гурухи томонидан ушбу шахснинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, ётоқхонаси ва ертўласидан жами 11 дона пакетга ва 13 дона қоғоз бўлакларига солинган қуритилган ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси ва ўсимлиги уруғлари, “Беломарканал” номли сигареталар, тамаки махсулотини истеъмол қилиш учун мўлжалланган "муштук" аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг маълумотномасида, ҳужжатлаштириб олинган гиёҳвандлик моддаларининг соф оғирлиги 50,5 граммга тенглиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

П.Б. жиноят ишига гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech