5 Январ 2022 йил 701

Каттақўрғон шаҳридаги ресторан омборхонасидан қурилиш молларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Каттақўрғон шаҳри Обод кўчасида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 2021 йил 27 декабрь кунидан 2022 йилнинг 03 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг қурилиши битказилмаган ресторани омборхонасидан, таъмирлаш учун олиб келинган умумий баҳоси 8.400.000 сўм бўлган 22 дона қоғоз қутида бўлган 132 дона бўёқ солиган идишларини ва 4 дона елим челакда бўлган “травертин” қурилиш маҳсулотини яширин равишда талон-тарож қилиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Каттақўрғон шаҳар “Ғариб мачит” маҳалласи А.Навоий кўчасида яшовчи, 1980 й.т. Х.С. томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, у танишига сотган 34 дона бўёқлар тегишли тартибда далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech