17 Феврал 2021 йил 440

Каттақўрғон туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама ўтказилди

Каттақўрғон тумани, “Файзикент” маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Ҳ., 10 февраль куни ўзининг яшаш уйида Ғ.К.ни қасддан ўлдириб, қотиллик жиноятини содир қилган.

Мазкур жиноятга сабаб бўлган омиллар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Унда Самарқанд вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят ДХХ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, маҳаллий оммавий ахборот воситалари, марҳум ва айбланувчининг яқин қариндошлари иштирок этишди.

Муҳокамада ҳудуд профилактика инспекторлари, маҳалла раислари ва бошқа масъул шахслар томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг яшаш тарзи, ижтимоий аҳволи, низоли оилалар, айниқса спиртли ичимликка ружу қўйган, муайян фаолият билан банд бўлмаган фуқаролар билан якка ва жамоавий тарзда суҳбатлар ўтказилмаганлиги, аҳоли ўртасида диний-маърифий, маданий ва ахлоқий тарбия бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари етарли даражада амалга оширилмаганлиги танқид остига олиниб, келгусида шу ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Text to speech