8 Сентябр 2021 йил 686

Марказий ҳарбий округда жойлашган Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида навбатдаги битирув тантанаси бўлиб ўтди

Марказий ҳарбий округда жойлашган Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида навбатдаги битирув тантанаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Самарқанд вилояти “Нуронийлар” кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ота-оналар ҳамда бир гурух ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида гапирар экан, Марказда сержантлар, яъни кичик командирларни тайёрлашнинг замон талабларига жавоб берадиган даражада самарали тизимни яратилгани эътироф этди. Битирувчилар ўз билими, малакаси, маҳорати билан Қуролли Кучлар сафларидан муносиб ўрин эгаллаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, битирувчиларга сертификат ва кўкрак нишонлари ҳамда уларнинг бир гуруҳига “кичик сержант” ва “III даражали сержант” унвонлари, шунингдек, ўқув-тарбиявий жараёнида битирув имтиҳонларини аъло бахоларга топширган ҳарбий хизматчиларга “Аълочи мутахассис” кўкрак нишонлари топширилди.

Шу куннинг ўзида ИИВ ходимлари ҳам Мудофаа вазирлигидаги навбатдаги  ихтисослаштирилган ўқув курсларини тамомлади. Ўқув курсини маваффақиятли тамомлаганларга вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан сертификатлар топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида курсантларнинг қўл жангги бўйича кўргазмали чиқишлари ва Самарқанд гарнизони оркестр жамоаси ва вилоят маданият бошқармасининг концерт дастури ҳамда бир гуруҳ ўқувчи ёшларнинг гўзал рақслари намойиш этилди.

 

Text to speech