23 Январ 2023 йил 333

Машина ғилдиракларини ўғирлаб кетган шахсларни топиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда

Самарқанд шаҳар Гулистон МФЙда яшовчи фуқаро Самарқанд вилоят ИИБнинг “102” ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиб, 2023 йил 15 январдан 16 январь кунига ўтар кечаси, яшаш уйининг олдида турган “Кобальт” русумли автомашинасининг шина-дискаларини номаълум шахслар ечиб олиб, ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.01.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришга киришилган.

Ҳодиса содир бўлган жойга Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, тегишли тартибда кўздан кечирилган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилиб, жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш борасида тезкор режа ишлаб чиқилган.

Ҳозирги вақтда номаълум шахсларни аниқлаш борасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech