3 Октябр 2020 йил 860

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов Темурбеклар мактабининг қурилиш ишлари билан танишди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сонли “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилган эди.

Бугунги кунда, мазкур ўқув муассасасига, Ўзбекистон Республикасидан ўқишга ҳужжат топшириб белгиланган танловлардан муваффақиятли ўтган 100 нафар ёшлар ўқишга қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов жорий йилнинг 1 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Темурбеклар мактаби”нинг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Мазкур даргоҳ ҳар томонлама замонавий инновацион технологияларни ўзида мужассамлаштириши ва бу ерда етук интеллектуал кадрлар етишиб чиқиши муҳим вазифа эканини таъкидланиб, мактабни спорт анжомлари билан таъминлаш ва ёшларни китобхонликка йўналтириш бўйича тавсия ва таклифлар билдирилди.

Text to speech