5 Август 2021 йил 314

Муносабат. Айбланувчи А.Арабованинг яқинларини қилган мурожаати юзасидан

2020 йил 03 октябрь куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг мутахассислари томонидан “Самарқанд вилоят ҲЭТК” АЖда ходимларнинг хизмат сафари харажатлари тўғри ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан ўтказилган текширишда, кўп миқдордаги маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Н.Ж., А.Л. , К.Т. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари, 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-кисми “а” банди билан ва И.Ф., Ш.З., Э.Л., А.Н. ва А.А. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”, “г” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон килиниб, жиноят иши айбланувчиларга химоячилари иштирокида таништирилиб, 2021 йил 10 май куни ЖПКнинг 381-моддаси тартибида шаҳар прокуратураси оркали ЖИБ Самарканд шаҳар судига юборилган.

АЖ га етказилган зарарнинг жами сўммаси 1.224.000.000 сўм бўлиб, шундан ҳозирги кунга кадар 720.000.000 сўм айбланувчилар томонидан тўланган. Айбланувчи А.Арабова томонидан АЖга етказилган моддий зарар умуман қопланмаганлиги сабабли унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech