1 Апрел 2021 йил 379

Ҳоким, вазир, ёшлар учрашувида йўлланган мурожаатлар юзасидан

31 март куни Ёшлар маркази биносида ўтказилган ҳоким, вазир, ёшлар учрашувида фуқаро Наргиза Гаффарова, М-39 автомобиль йўлининг 1071-км. Деҳконобод қишлоғи ҳудудидан ўтган кисмига светофор ўрнатиб бериш бўйича мурожаат қилган эди.

Бугун ушбу мурожаат юзасидан, вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари Наргиза билан бевосита учрашиб, светофор ўрнатилиши сўралган ҳудудга бориб, ўрганилди. Олиб борилган таҳлиллар натижасига кўра, ушбу ҳудудда светофор ўрнатилиши давлат стандартига мос келмаганлиги сабабли, таклиф рад этилди.

Шунингдек, фуқаро Сардорбек Раҳмоновнинг Иштихон тумани Метан шаҳарчасида пиёдалар ўтиш йўлаги ҳамда светофор ўрнатиш бўйича берган таклифи ҳам ўрганиб чиқилиб, мурожаатда сўралган ҳудудга светофор ҳамда пиёдалар ўтиш йўлаги қўйиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

Яқин кунларда мазкур ҳудудда йўл белгиси ҳамда светофор ўрнатилиб, аҳолига хизмат кўрсатади.
 
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech