13 Апрел 2021 йил 493

Пайариқда фош этилган қиморхона юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 01 апрель куни соат 20:30 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари томонидан Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи 43 ёшли Ж.Хуршид ўзининг яшаш хонадонида қимор ва таваккалчиликка асосланган “ЛОТО” ўйинини қонунга хилоф равишда ташкил қилиб келаётганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан “ЛОТО” ўйинида иштирокчилар томонидан тикилган ва уларнинг ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги эвазига берилган жами 298 000 сўм пуллар, ўйинда ишлатилган ва захирадаги жами 235 дона тошлари, 790 дона ушбу ўйинда фойдаланиш учун мўлжалланган 50 сўмлик тангалар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Хуршидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш лозим, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech