23 Май 2022 йил 30

Пастдарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик воситаларини етиштирган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пастдарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик моддаларини етиштириб келаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Ўтказилган тадбир давомида, Пастдарғом туманида яшовчи, 1976 й.т. М.А. цемент сақлаш омборхонасидаги 4 сотих ер майдонида жиноий алоқалари Пастдарғом туманида яшовчи, 1992 й.т. Х.Б. ҳамда Тошкент шахрида яшовчи 1984 й.т. Р.А.лар билан биргаликда, 610 туп “марихуана” гиёҳвандлик воситаларини парваришлаб келаётганлиги фош этилди.

Яна бир ўтказилган тадбирда эса, Пайариқ туманида яшовчи 1970 й.т. А.А. яшаш хонадонида 103 туп “Кўкнори” гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келганлиги аниқланиб, хужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech