7 Сентябр 2021 йил 447

Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Давлат раҳбари томонидан "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш" юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан туман ҳудудида жойлашган маҳаллаларда фуқароларининг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Ўтказилган навбатдаги қабулда 30 дан ортиқ фуқароларнинг саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой билан таъминлаш, кредит ва алимент ундириш масалаларида билдирган муаммолари ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни ўз вақтида, адолатли ва холис кўриб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Бундай учрашувларнинг ўтказилиши аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, энг муҳими муаммоларни ижобий ҳал этиш орқали халқни рози қилиш учун хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Text to speech