16 Сентябр 2021 йил 1132

Пайариқдаги дўкондан 5100 АҚШ долларини ўғирлаб кетган Эрон фуқаролари қўлга олинди

2021 йил 12 сентябрь куни Пайариқ тумани ИИБга 1981 йилда туғилган Б.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, 12 сентябрь куни соат 17:00 ларда савдо дўконига ташқи кўринишидан чет давлат фуқаросига ухшайдиган бир эркак ва аёл киши келиб, турк тилида гапириб, 100 АҚШ доллари пулларини иккита 50 АҚШ доллари купюраларига алмаштириб беришини сўраганлигини, Б.Ш. дўконидаги сейфидан купюраларни уларга олиб бераётган вақтида, ўша эркак киши сейфидаги 5100 АҚШ долларини ўғирлаб олиб, ёнидаги аёл билан бирга чиқиб кетганлигини, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Хавфсиз туризмни таъминлаш ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Эрон Ислом Республикаси фуқаролари 1958 йилда туғилган Р.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1980 йилда туғилган С.Д.лар содир этилганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳри ҳудудида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech