19 Май 2023 йил 415

«Пайшанба - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни»

Пайшанба – профилактика куни муносабати билан Нарпай туманининг Ислом шоир, Алишер Навоий ва Фаровон маҳаллалари фуқаролари ўртасида профилактик суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида туман ҳокими ҳамда туман ИИБ бошлиғи томонидан зўравон йигитча отаси тенги инсонга қўл кўтарганлиги ва жабрланувчи олган жароҳати туфайли жабрланувчи касалхонага ётқизилганлиги, бошқа бир инсон эса уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулини қасддан тўламай қочиб юрганлиги таъкидлаб ўтилиб, ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги танқидий муҳокама қилинди.

Маҳаллалар фаоллари ҳам ўз навбатида бу ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари юзасидан фикрлар билдиришди.

Text to speech