25 Феврал 2021 йил 282

Пиротехникадан, патронгача. Самарқандда ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбирлари давомида аниқланган ҳолатлар.

Самарқандда ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбирлари давомида пиротехникадан, патронгача сақлаб юрган фуқаролар аниқланди

2021 йил 25 февраль куни Самарқанд шаҳар ҳудудида “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган зарурий чора- тадбирлар режасига асосан, шаҳар ҳудудида яшовчи 60 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган гумондор шахсларни яшаш хонадонларида тинтув ҳаракати ўтказилди.

Олиб борилган тинтув тергов харакати давомида, Самарқанд шаҳар Ярмухаммедова кўчасида яшовчи, 1990 йилда туғилган А.Ф. нинг яшаш уйини холислар иштирокида тинтув қилинганида, уйидаги ўриндиғи тагидан ов қуролининг 135 дона патронлари топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар Кудратова кўчасида яшовчи, 1976 йилда туғилган Х.З. нинг яшаш уйида тинтув ўтказилганда, яшаш уйининг ётоқхонасидаги болалар сумкасидан 6 дона капсула ичида трамадол, 2 дона баралгет, 1 дона дафтар қоғози бўлагини ичига оқ рангли модда, 2 дона лирика, 0,5 литрлик елим идишли ичи сарғиш рангли баклашка топилиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Самарқанд шаҳар Мотрид қўрғони Хўжа Ғунжойиш маҳалласи 1995 йилда туғилган, С.Ш. нинг яшаш хонадони тинтув қилинганда, уйининг ертўласида 1 дона бита топилиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Самарқанд шаҳар Қўшбақолли МФЙ, Чўпон-ота кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган, Н.М. нинг яшаш хонадони тинтув қилинганда уйининг ертўласида 1 дона бита топилиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди

Самарқанд шаҳар Замахшарий кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.А.нинг яшаш хонадонидан 540 (беш юз қирқ) дона пиротехника воситаси топилиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлимига топширилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech