20 Октябр 2020 йил 596

Раҳбарлар фаолияти самарадорлиги “KPI – Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари” асосида баҳоланиши меъзонлари муҳокама қилинди

Хабарингиз бор республика миқёсида туман, шаҳарларнинг ривожланиш кўрсаткичларини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари жорий қилинган.

Шу мақсадда сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳар чорак якуни бўйича баҳоланиб борилиши амалиёти жорий этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, бу борадаги ишлар Булунғур тумани ва Каттақўрғон шаҳрида илк бор синов тариқасида жорий этилмоқда.

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари Рустам Кобилов Булунғур туманида бўлиб, тизим бўйича белгиланган талаблар, раҳбарнинг иш фаолиятини баҳолаш мезонлари, эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор жиҳатлар тўғрисида маълумот беришди.

Мазкур тизим асосида Тошкент вилоятида ўтказилган тажрибалар, баҳолаш мезонлари якунлари бўйича келиб чиққан хулосалар асосида илк бор жорий этилаётган тизимнинг асосий мақсади очиб беришга ҳаракат қилинди.

Муҳокамалар давомида сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, айрим мунозарали жиҳатлар муҳокама этилди.

Семинар сўнгида сўзга чиққан туман ҳокими яқинда эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра Булунғур тумани “яшил” тоифадаги ҳудудлар қаторидан жой олганлигини, ушбу натижани йил якунига қадар нафақат сақлаб қолиш, балки, кўрсаткичларни янада яхшилашга ҳаракат қилиниши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Text to speech