7 Март 2023 йил 399

Республика ишчи гуруҳининг Самарқанддаги ўрганишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва унинг тузилмалари раҳбарлари, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, энергетика ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасидаги фаолияти олиб бормоқда.

Бугун Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю. Мирзараҳимов Пастдарғом туманида бўлди.

Вазир ўринбосари тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятларини ўрганди. Шунингдек, тумандаги деҳқон бозорида бўлиб, нарх-назо барқарорлигини текшириб, масъулларга кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг аэропортларда хавфсизликни таъминловчи харбий қисмда бўлиб харбийларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари йўналишларлар бўйича бирин кетин амалга оширилади ва натижалари мутасаддилар иштирокида кенг муҳокама қилинади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech