14 Ноябр 2020 йил 436

Республика ишчи гуруҳининг иккинчи кун ўрганиш ишлари якунланди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, ИИВ, МваОҚҚВ ҳамда Миллий гвардиянинг “Маҳалла ва овулларда ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятнинг аҳволини мониторинг қилиш” жадвалига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов бошчилигида Ишчи гуруҳнинг жорий йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд вилоятида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Ишчи гуруҳи томонидан бугун вилоятнинг Ургут, Қўшработ, Иштихон, Тойлоқ, Каттақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги маҳалларда мавжуд муаммолар, профилактика инспекторлари томонидан таянч пунктларида юритилаётган иш ҳужжатлари аҳволи ўрганилиб, уларга зарурий кўрсатмалар ва амалий тушунчалар берилди.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари эртага вилоятнинг бошқа туманларда давом эттирилади.
 
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech