17 Август 2020 йил 407

“Россияга чегарадан олиб бориб қўяман”. Фирибгарнинг найрангига тушманг!

2020 йил 15 август куни Паст Дарғом тумани А.Темур маҳалласида яшовчи 1976 й.т. Б.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Паст Дарғом тумани Фурқат маҳалласида яшовчи, 1980 й.т. Т.М. ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил март ойининг оҳирларида ўзи ва Паст Дарғом тумани Галатут маҳалласида яшовчи, 1987 й.т. М.З. ни Россия Федерациясига кириши учун таъқиқ қўйилганлигини била туриб, ўзининг автомашинасида уларни чегарадан Россияга олиб боришини айтиб, алдаб, жами 2.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларни манзилига олиб бормасдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларни яна бир бор “фирибгарлар тузоғи”га тушиб қолишларидан огоҳликка чақиради.

Text to speech