21 Сентябр 2020 йил 1960

Самарқанд бўйлаб ўтказилган тунги махсус рейд тадбирида 133 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

Самарқанд бўйлаб тунги махсус рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳри ҳудудида тунги вақтларда ҳайдовчилар томонидан қўпол қоидабузарликлар содир этилишини, йўл-транспорт ҳодисаларини, шаҳар кўчалари бўйлаб “пойга” ўйинлари ташкил қилинишини олдини олиш, тегишли рухсатномасиз автомашинани қайта жиҳозлаш, ойналарни қорайтириб олиш каби йўл ҳаракати қоидаларни бузиш билан боғлиқ қоидабузарликлар содир этилишини аниқлаш мақсадида, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ, вилоят ИИБ Ахборот хизмати ва Миллий гвардия ҳамкорлигида 10 та ишчи гуруҳлар тузилиб, тунги вақтларда ҳар куни соат 20.00 дан тунги 03.00 га қадар назорат ва рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур ташкил этилган гуруҳлар томонидан жорий йилнинг 20-21 сентябрь куни ўтказилган “Авто патруль” махсус рейд тадбирлари давомида 133 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Шулардан:

Ҳайдовчилар томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолати 2 та, 3 та давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 1 та транспорт воситасига рухсатсиз товуш чиқарувчи қурилмалар ўрнатиш, 24 та ҳолатда ҳайдовчилар томонидан тегишли ҳужжатларсиз ва суғурта полисисиз транспорт воситасини бошқариш, 2 та тегишли рухсатномасиз транспорт воситасининг олд ва ён ойналарини қорайтириб олиш, 18 та светофор ишораларига амал қилмаган ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳамда 83 та бошқа турдаги қоидабузарликларни содир этилганлиги ташкил қилди.

Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида 35 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига қўйилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар Самарқанд бўйлаб давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech