6 Сентябр 2020 йил 388

Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимлари ўқ-дори сотган шахсни қўлга олишди

Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимлари ўқ-дори сотган шахсни қўлга олишди

2020 йилнинг 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи 1976 й.т. О.Т., Ў. исмли шахсга икки дона 16 калибрли ва икки дона 12 калибрли ўқ-дори (патрон)ларни 100 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech