15 Октябр 2020 йил 412

Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойишига биноан Самарқанд шаҳридаги ирригация тизимларини тиклаш, таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида, шаҳардаги Мирзо Улуғбек кўчасининг "Динамо" стадиони билан теннис корти кесишган қисмигача бўлган ҳудудида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 15 октябридан 15 ноябрь кунига қадар кўчанинг қурилиш ишлари олиб бориладиган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Text to speech