22 Декабр 2020 йил 672

Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган фармойшига мувофиқ, шаҳарда “Янги йил арчаси” ўрнатилиши ва байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирлар доирасида жойларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-декабрь кунидан, 5-январь кунига қадар шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

– Қорасув массиви кўп қаватли уй-жой бинолари олдидаги кесишган чорраҳадан Ифтихор кўчасигача бўлган қисмида;

– Амир Темур майдонидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;

– Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан темирйўл вокзали биносигача бўлган қисмида;

– Сартепо маскани Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филлиали академик лицейи олдидан ўтган 200 метр қисмида;

– Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;

– Кимёгарлар қўрғони Дарғом кўчасининг 1-сон дам олиш маркази олдидан ўтувчи қисмида;

– Сўлим шаҳарчаси Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;

– Сўлим шаҳарчаси Алишер Навоий кўчасининг 2-сон замонавий маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;

– Фарҳод шаҳарчаси “Зарафшон” истироҳат боғи олдидан ўтувчи туташма 2 та кўчада;

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Text to speech