24 Ноябр 2020 йил 341

Самарқанд вилоят ИИБ масъуллари томонидан жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан Паст Дарғом туманида танқидий йиғилишлар ўтказилмоқда

Самарқанд вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан Паст Дарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Паст Дарғом туманидаги 107 та МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар ҳамда ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг таҳлили, шунингдек, вояга етмаган қизлар томонидан эрта туғруқ ҳолатлариолдини олиш, оилаларда тарбия муҳитининг ўрни ва  бу борада йўл қўйилаётган хато камчиликлар юзасидан танқидий йиғилишлар ўтказилмоқда.

Ҳар бир МФЙга бир кунлик муддат ичида маҳаллалар ҳудудидаги ўзаро келишмовчилиги мавжуд бўлган нотинч оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар, шунингдек, руҳиятида ўзгариши бўлган шахслар рўйҳатларини шакллантиришлари тўғрисида кўрсатмалар берилиб, ушбу тоифадагилар билан алоҳида тартибда иш олиб бориш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech