16 Июн 2020 йил 456

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси умумий овқатланиш объектлари маъмуриятини огоҳлантиради!

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси умумий овқатланиш объектлари маъмуриятини огоҳлантиради!

Умумий овқатланиш объектлари ўз фаолиятини қуйидаги талаблар асосида йўлга қўйиши лозим:

- банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

- фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

- столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

- бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

Ушбу қоидаларга амал қилмаган объектлар маъмуриятига нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилиши белгиланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари тегишли ҳамкор ташкилотлар билан бу борада қатъий назорат рейд тадбирларини ўтказишади.

Text to speech