5 Январ 2022 йил 702

Самарқанд вилояти Ички ишлар органларининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ва Тергов бошқармаси ТЕРГОВЧИСИ (ОФИЦЕРЛИК) лавозимларига номзодлар танлови эълон қилинади

Mазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари Самарқанд вилояти ИИБда 2022 йил 06 январь кунидан 15 январь кунига қадар, шу жумладан 15 январь куни ҳам соат 09:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади. Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!

Хизматга қабул қилиш бўйича қўйилган талаблар:

Профилактика инспектори ва терговчи (офицерлик) лавозимларига, Самарқанд вилояти ҳудудида доимий рўйҳатда турувчи, ёши 18 дан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган олий маълумотга эга бўлиши билан бирга таълим йўналишининг ҲУҚУҚШУНОС мутахассислигига эга бўлиши, ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Номзодлар ўзлари билан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни (фуқаролик паспорти, диплом ва илова, ҳарбий гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси (агар бўлса) ва ҳудудий поликлиникалардан соғлиғи ҳолати бўйича берилган тиббий маълумотнома Ф-086) аслини олиб келишлари шарт.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра қорақалпоқ, рус ва давлат тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон: (66) 223-59-41, (66) 223-57-57.

Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech