25 Июн 2021 йил 153

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ шахсий таркиби билан учрашув ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан шаҳар ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган подполковник Шарофиддин Ўринбоевни шахсий таркибга таништирди.

Шундан сўнг, шаҳар ҳудудида жиноятчиликнинг аҳволи, ҳанузгача ҳудудда оғир жиноятлар содир бўлаётганлигига тўхталиб, раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кескин танқид қилинди. Шунингдек, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар қўйилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech