12 Январ 2022 йил 556

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ургут тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва давлат идораларининг аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник А.Х.Халимов томонидан Ургут тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва давлат идораларининг аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Ургут тумани ИИБ соҳавий хизмат раҳбарларига туман худудида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, шунингдек фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қонуний ҳал қилиш, ижтимоий сиёсий вазиятдан келиб чиқиб чора-тадбирлар белгилаш юзасидан йўриқнома ўтказилди.

Шунингдек, Ургут шаҳридаги “Деҳқон бозори”да карантин қоидаларига амал қилиниши, аҳоли учун арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилганлиги ўрганилиб, нарх-навони барқарор сақлаш, аҳолига маҳсулотларни хамёнбоб нархларда отиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, туманнинг Мерганча маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги 56-сонли умумтаълим мактабдаги инспектор психолог фаолияти билан танишиб, мактаб ўқитувчиларига келгусида вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, туманнинг “Камангарон” МФЙ биноси ва 957-сонли Таянч пунктида хизмат олиб бораётган профилактика инспектори майор С.Маруповнинг хизмат фаолияти ўрганилди. Профилактика инспектори С.Маруповнинг иш юритувида бўлган хужжатларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давомида туман Тиббиёт бирлашмасининг фаолияти, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ва Тиббиёт бирлашмасида даволанаётган фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, бирлашмада ташкил этилган “Хушёрхона” фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар якунида туманнинг “Навбоғ” маҳалласида қурилаётган куп қаватли уйларни қуришда ишлаётган ишчилар билан суҳбат қилиниб, хавфсизлик чораларига риоя қилиш, суйилтирилган газ баллонларидан тўғри фойдаланиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати

Text to speech