23 Феврал 2021 йил 390

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги ўрганишлари Ургут туманидаги мактабларнинг бирида бўлди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шавкат Рахмонов, Ургут тумани “Мерганча” МФЙда жойлашган 56-умумий таълим мактабига бориб ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

1999 йил қурилган ушбу мактаб атрофи девор билан ўралмаганлиги боис ИИБ бошлиғи мутасадди ташкилот вакиллари билан учрашиб, ушбу масалани ҳал этил бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, мактаб биносининг яроқсиз ҳолга келиб қолган қисмларини таъмирлаш, мактаб кутубхонасига қўшимча равишда яна 8 метрли китоб жавони ўрнатиш, мактабга кириб келишдаги йўлни таъмирлаш, футбол ҳамда волейбол майдонларига чим ётқизиш масъулларга вазифалар қўйилди.

Ўрганиш ишлари бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech