26 Апрел 2021 йил 11

Самарқанд вилояти ИИБ Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади!

27 апрель куни соат 16:00да вилоят Матбуот уйида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник Акрам Халимов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуманда вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи ҳамда уларни барвақт профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech