15 Октябр 2020 йил 853

Самарқанд вилоятида қалбаки 29 900 АҚШ доллари муомалага киритилишининг олди олинди

Самарқанд вилоятида қалбаки 29 900 АҚШ доллари муомалага киритилишининг олди олинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари қалбаки купюраларни муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ постида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбирда “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқароси Х.Б. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Фуқаро Х.Б.нинг ёнидан қалбакилаштирилганликда гумон қилинган, яъни айрим купюраларнинг серия рақами бир хил бўлган 29 900 АҚШ доллари борлиги аниқланди ҳамда ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech