20 Январ 2021 йил 317

Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Ургут туманидаги секторлар фаолияти ўрганилди

Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Ургут туманидаги секторлар фаолияти ўрганилди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган ойлик режага асосан, 19 январь куни вилоят 3-секторига қарашли Ургут туманидаги  секторлар фаолияти, мавжуд муаммолар, 1,4-секторлар  штаби маъмурий  биносини капитал таъмирлаш ишларининг аҳволи, шунингдек, "Обод маҳалла" давлат дастури асосида туманнинг 2-секторига қарашли "Бекравот" МФЙ, 1-секторга қарашли "Қайроқли" МФЙ ларнинг ички йўлларини таъмирлаш, 4-секторга қарашли "Навбоғ" МФЙда аҳоли учун кўп қаватли уй-жойларни қуриш ишларининг жараёни ўрганилди.  Шунингдек, секторлар штаби аъзолари фаолиятини ташкил этиш, "Ёшлар" , "Аёллар" темир дафтари  электрон базасини шакллантириш,  мутасадди идоралар билан ҳамкорликда  уларни  ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар  юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech