27 Феврал 2023 йил 414

Самарқанд «Аёл - меҳр-садоқат ва тараққиёт тимсоли» шиори остидаги хотин-қизлар II-Республика форумига мезбонлик қилмоқда

Самарқандда «Аёл - меҳр-садоқат ва тараққиёт тимсоли» шиори остида хотин-қизлар II-Республика форуми ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Самарқандда «Аёл- меҳр-садоқат ва тараққиёт тимсоли» шиори остида хотин-қизлар ИИ-Республика форуми ўтказилади. Ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган хотин- қизлар Самарқанд Темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Форум кун тартибида белгиланган « Фидойи аёл ходима», « Энг яхши аёл ходима», «Заковат» интеллектуал кўрик-танлови ҳамда шахмат мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақаларнинг биринчи кунида вилоят «Ёшлар маркази»да «Заковат» билимдонлар беллашуви ўтказилди. Унда 18 та жамоа ўзаро беллашиб, ақлий салоҳиятларини синовдан ўтказишди. Танлов шатларига кўра учинчи ўрин Жиззах, иккинчи ўрин Тошкент вилоятига, биринчи ўрин Наманган вилояти ИИБ ходималарига насиб этди.

Самарқанд шаҳридаги Пушкин номли вилоят ахборот-ресурс марказида «Энг яхши китобхон ходима» кўрик-танлови ўтказилди. Унда иштирокчиларнинг бадиий адабиёт, мутолаа билан ошнолиги, ақлий билим ва интеллектуал салоҳияти синовдан ўтказилди. Танлов якунига кўра учинчи ўринни Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси, иккинчи ўринни Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда биринчи ўринни ИИВ марказий аппаратидан ходималари қўлга киритишди.

Самарқанд шаҳридаги «Гранд Согдиана» меҳмонхонасида иштирокчилар шахмат мусобақаларида дона суришди. Муросасиз ўтган баҳсларда учинчи ўрин ИИВ марказий аппарати, иккинчи ўрин Тошкент шаҳар ИИББ ва биринчи ўрин Наманган вилояти ИИБга насиб этди.

Форум кун тартибида белгиланган энг мураккаб ва масъулиятли беллашув бу «Фидойи аёл ходима» кўрик-танлови ҳисобланади. Унда иштирокчилар турли шартлар бўйича маҳорат ва кўникмаларини намоён этишди.

Биринчи шартда 1000 метрга югуриш, куч билан бажариладиган машқлар ходималарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлаган бўлса, Макаров тўппончасини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўқ отиш ҳамда касбий тайёргарлик бўйича тест синовларини уларнинг касбий тайёргарлигини синовдан ўтказди.

Тақдирлаш маросимлари 28 февраль ўтказилади.

Text to speech